Адвокатлар ҚҚС тўламайдиган бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 27 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳужжатга кўра, Солиқ кодексининг 70-бобини (Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари) чиқариб ташлаш йўли билан адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантириш назарда тутилган.
Депутатлар адвокатларнинг ҚҚС (қўшимча қиймат солиғи) тўловчиларига айланиши улар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдамни олиш имконияти пасайишига сабаб бўлишини таъкидлади.
Халқ вакиллари қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар адвокатлар фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтиб, уни чиқариб ташлаш таклифини илгари суришди.
Қуйи палатада узоқ давом этган тортишувлар, савол-жавоблар ва бахс-мунозаралардан сўнг, депутатлар таклифи билан Солиқ кодексининг 70-боби чиқариб ташланмайдиган бўлди.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!