Қоронғи режим
Logo
Германия 2022 йилда барча АЭСларини ёпади

Германия 2022 йилда барча АЭСларини ёпади

Германияда 2021 йилнинг 31 декабрь куни ишлаб турган олтита атом электр станциясининг учтаси тўхтатилди, ёзмоқда «AP News».

Ёпилган учта реактор 1980-йилларнинг ўрталарида ишга туширилган. Қарийб 40 йилдан бери бу АЭСлар миллионлаб немис оилаларини электр токи билан таъминлаб келган.

Тўхтатилган АЭСлардан бири — Брокдорф Гамбургдан 40 километр шимоли-ғарбда, Элба дарёси бўйида жойлашган. Айни шу станция, 1986 йили Чернобиль АЭС авариясидан сўнг, антиядровий намойишлар марказига айланган эди. Қолган икки АЭС: Гронде — Ганновердан 40 километр жанубда, Гундремминген — Мюнхендан 80 километр ғарбда жойлашган.

Германия ҳукумати ўтган ҳафта баёнот беришича, 2022 йилда барча атом электр станцияларининг тўхтатилиши ва 2030 йилда кўмир ишлатишнинг тўхтатилиши мамлакатнинг энергетика хавфсизлигига дахл қилмайди, мақсад 2045 йилга бориб Европадаги энг йирик иқтисодиётнинг «иқлимий нейтраллиги»га эришишдир.

Фраунҳофер институти маълумотларига кўра, Германия 2021 йилда электр токининг салкам 46 фоизини тикланувчи энергия манбаларидан олди. Кўмир — 51 фоиз, атом энергияси — 13 фоиздан ортиқроқ улушга эга.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!