Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистон энг кўп "доимий" аҳоли Самарқанд вилоятида, қолганларда эса...

Ўзбекистон энг кўп

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудларининг 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳолиси сонини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида Ўзбекистон аҳолиси қуйидагича тақсимланган:

  • Самарқанд вилояти – 4 миллион 312 минг 99 киши;
  • Фарғона вилояти – 3 миллион 896 минг 393 киши;
  • Қашқадарё вилояти – 3 миллион 408 минг 313 киши;
  • Андижон вилояти – 3 миллион 253 минг 501 киши;
  • Тошкент вилояти – 2 миллион 941 минг 620 киши;
  • Наманган вилояти – 2 миллион 931 минг 66 киши;
  • Тошкент шаҳри – 2 миллион 860 минг 511 киши;
  • Сурхондарё вилояти – 2 миллион 743 минг 196 киши;
  • Бухоро вилояти – 1 миллион 976 минг 866 киши;
  • Қорақалпоғистон – 1 миллион 948 минг 496 киши;
  • Хоразм вилояти – 1 миллион 924 минг 167 киши;
  • Жиззах вилояти – 1 миллион 443 минг 380 киши;
  • Навоий вилояти – 1 миллион 338 минг 69 киши;
  • Сирдарё вилояти – 878 минг 599 киши.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35 271 276 кишини ташкил этган. Шундан 17,5 миллион нафари аёллар, 17,7 миллион нафари эркаклар ҳисобланади. Республиканинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 миллион кишига ошган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки 11 ойида 276,9 мингта никоҳ тузилгани, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан буён 832,4 минг нафар туғилиш ҳолати қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди. Бундан ташқари, қўмита доимий аҳолининг ёш таркиби бўйича тақсимланиши ҳақида маълумот берганди. Келтирилган маълумотга кўра, Ўзбекистон аҳолиси сонида 0—4 ёшлилар энг кўп, 85 ва ундан катталар эса озчиликни ташкил этади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!