Ўзбекистонликлар бир йилда авторақамларга қарийиб 300 млрд. сўм пулларини "совуришган"...
2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган.
Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси маълум қилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 40 фоизга, ҳажми бўйича – 21 фоизга ўсган.
Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмни ташкил этган.
Сотилган авторақамларнинг 91 фоиз жисмоний шахслар, 9 фоиз - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 37 фоиз биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 фоиз – иккинчи, 13фоиз – учинчи, 9 фоиз – тўртинчи, 9фоиз – бешинчи ва 10фоиз – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (48фоиз) Самарқанд ва Фарғона (8 фоиздан), Наманган ва Андижон (6 фоиздан), ҳамда Бухоро (5 фоиз) вилоятларида харид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади, дейилади хабарда.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!