Қоронғи режим
Logo
Аянчли ЙТҲ оқибатида 3 нафар талаба вафот этди

Аянчли ЙТҲ оқибатида 3 нафар талаба вафот этди

Андижон вилоятининг Андижон туманида 22 сентябрь куни автоҳалокатга учраган Tracker’да 3 нафар талаба йигит вафот этди, яна бир киши тан жароҳатлари билан шифохонада қолмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, 22 сентябрь куни соат 02:30 ларда 21 ёшли ҳайдовчи А.А. бошқа шахсга тегишли бўлган Tracker русумли автомашинани Андижон тумани «Жаҳонобод» МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни йўқотиб, Боғишамол айланма ҳаракатининг бетон тўсиғига урилган. Оқибатда ҳайдовчи ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, автомашина салонида бўлган 21 ёшли А.П, 20 ёшли А.Ю. ва унинг тенгдоши бўлган I.А. тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан А.Ю ва I.А. шифохонада вафот этган.
Воқеа жойи Андижон туман прокурори иштирокида, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва ЭКБ мутахассислари томонидан кўздан кечирилиб, бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда ишга алоқадор далилий ашёлар олинган. Шунингдек, марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизалари тайинланган.
Автоҳалокат оқибатида вафот этган йигитларнинг барчаси Андижон тиббиёт институти 3-курс талабалари бўлган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!