Қоронғи режим
Logo
Аэропортда 54 дона тимсоҳ болалари ҳамда 10 та буқаламунни олиб кираётган фуқаро ушланди

Аэропортда 54 дона тимсоҳ болалари ҳамда 10 та буқаламунни олиб кираётган фуқаро ушланди

31 август куни Мисрдан Тошкентга учиб келган фуқаролар Тошкент халқаро аэропортида яшил йўлакдан ҳаракатланар экан, улар орасидаги фуқаро Я.Ж. безовталаниши туфайли ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада ушбу шахснинг юклари орасидаги пластик идишда 10 дона буқаламун борлиги аниқланди. Ушбу буқаламунларнинг умумий қиймати 54,7 миллионни ташкил қилади. 

Ҳозирда буқаламунлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли, мутахассислар томонидан улардан 6 тасининг аҳволи оғир, дейилади Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Амалдаги тартибларга кўра, Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиш Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тошкент аэропортида 54 бош тимсоҳ ушланганди. 

***

Бир муддат олдин Давлат божхона қўмитаси томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 54 дона тимсоҳ болаларининг сабзавотлар солинган идишларда Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринилгани ҳақида хабар берилган эди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати ушбу тимсоҳ болаларининг сони 57 дона эканини ҳамда улар Қўмита ва «Тошкент-АЭРО» чегара ветеринария пости ходимлари томонидан Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ташқи кўриниши Нил тимсоҳи – Crocodylus niloticus’га ўхшаш тимсоҳ болалари Қоҳира (CAI) - (TAS) Тошкент 401-сонли рейс билан учиб келган фуқаро М. С. нинг юклари орасидан топилган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!