Қоронғи режим
Logo
Бир ҳафтада аукцион орқали 9,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Бир ҳафтада аукцион орқали 9,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

1 — 7 ноябрь кунлари онлайн аукцион орқали умумий суммаси 9,4 млрд сўмлик 3663 та авторақам сотилган. Бу ҳақда республика товар-хом ашё биржаси хабар берди.

Ушбу давр мобайнида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 трлн 733,1 млрд сўмлик товарлар сотилган. Ушбу кўрсаткич ўтган ҳафтага нисбатан 8,1% га паст. Бунда биржа савдолари сотувларнинг 83,2 фоизини, кўргазма-ярмарка савдолари — 1,7 фоизни, электрон давлат харидлари — 14,5 фоизни ва авторақамларнинг онлайн-аукциони — 0,5 фоизини ташкил этди.

Қайд этилишича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 650,9 млрд сўмни ташкил қилган. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 59,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!