Қоронғи режим
Logo
Футбол Ўзбекистонда бизнес ҳисобланмайди

Футбол Ўзбекистонда бизнес ҳисобланмайди

Турли манбаларда «Андижон»нинг молиявий муаммолари ҳақида ёзилмоқда. Буни нафақат шов-шув, балки янгилик сифатида қабул қилиш ҳам қийин. Ўзбек футболидаги тизим шундай йўлга қўйил-ганки, мунтазам равишда бир (ёки бир нечта) клуб оғир дамларни бошдан кечиради. Мисол учун, «Андижон» иккинчи дивизион иштирокчиси саналади, ўтган йили ушбу турнирни икки жамоа тарк этганини эслатиб ўтамиз. Мендаги маълумотларга кўра, айни пайт Суперлиганинг камида яна бир клуби муаммога йўлиққан, бу эса анча жиддий ҳолат. «Андижон»нинг ҳолати бошқа томонлама қизиқ. Бир ярим йил мобайнида клубда раҳба-рият алмашди, бизга ҳар битта дазмолдан эндиликда жамоани қандай профессионаллар ва футбол фанатлари бошқаришаётгани ҳақида гапиришди. Нохуш дамлар ортда қолгани, «Андижон» ФКни ёрқин келажак кутаётгани айтилди. Бошқарув ташкилотларида ўз лоббистларини топгани учун «Андижон» раҳбариятига қойил қолиш керак, шу тариқа барча регламентларни бузиш имконияти туғилди - янги юридик шахс рўйхатга олиниб, мавжуд қарзнинг сезиларли қисми тан олинмади. Ҳозирги вазиятнинг қизиқарли жиҳати шундаки, ўша лоббистлар «Андижон»нинг янги раҳбарлари (улар вилоят бўйлаб қидирилмоқда) билан қандай муносабатда бўлишар экан? Қўллаб-қувватлаш давом этадими ёки «Андижон»­га нисбатан юқори эътибор фақат клубнинг собиқ хўжа­йинларига тааллуқлимиди? «Андижон»га яна бир бор янги юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтишга рухсат берилармикан? Айтганча, клуб хўжа-йинлари «Андижон» ФКни молиявий қўллаб-қувватлаш эвазига эга бўлган хусусий бизнесларидаги имтиёзлар тақдири ҳам қизиқ.

«Андижон»даги (худди бош­қа клублардаги каби) ҳолат яна бир бор кўрсатмоқдаки, футбол Ўзбекистонда бизнес ҳисобланмайди. 4 йил мобайнида дўмбира чалиб, рақс-га тушиш телевизион ҳуқуқлар нархини бир сўмга ҳам оширмади. Ягона мустақил ҳомийлик шартномаси - бу лоббистлар манфаатлари йўлида амалга оширилган нав­батдаги иш натижаси. Шу сабабли ҳам, клублар кундалик ҳаётда фақат ўз эгалари пулига умид боғлайди. Демакки, йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарга тегишли клублар ҳамон бар-қарорликни сақлаб турибди. Қўшимчасига, бу каби муассасалар раҳбарлари, одатда, ўз қарорларига катта масъулият билан қарашади. Улар 20 ой ишлаб улгурмай клубни ташлаб кетадиганлар тоифасидан эмас.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!