БМТ инсонпарварлик ёрдами учун рекорд даражада маблағ сўради
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жаҳон ҳамжамиятини ҳарбий можаролар қурбонларига ёрдам бериш учун рекорд даражадаги 41 миллиард доллар хайрия йиғишга чақирди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс Женевада бўлиб ўтган брифингда 2022 йилга мўлжалланган Глобал гуманитар ёрдам режаси ҳақидаги ҳисоботини эълон қилиш асносида айтиб ўтди.
Ҳисоботда айтилишича, дунё бўйлаб инсонпарварлик ёрдамига муҳтож инсонлар сони йил сайин ортиб бормоқда.
2022 йилда 274 миллион бола ва катталар ҳимоя ва шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин, бу жорий йилдагидан 17 фоизга кўп. Аввало, булар Афғонистон, Сурия, Яман, Эфиопия ва Судан аҳолисидир. БМТга кўра, Эфиопия аҳолиси энг ачинарли аҳволга тушиб қолган.
Гриффитснинг айтишича, бугунги кунда дунёда қашшоқлик ва урушдан азият чекаётган 183 миллион одам бор ва ёрдам учун 41 миллиард доллар йиғилиши керак.
БМТнинг гуманитар ёрдам режаси шунингдек, Буркина-Фасо, Бурунди, Камерун, Марказий Африка Республикаси, Чад, Колумбия, Конго Демократик Республикаси, Салвадор, Гватемала, Гаити, Гондурас, Ироқ, Ливия, Ливан, Мадагаскар, Мали, Мозамбик, Мьянма, Нигер, Нигерия, босиб олинган Фаластин ҳудудлари, Сомали, Жанубий Судан, Украина ва Венесуэлани ҳам қамраб олади. Шунингдек, Бангладешдаги Араканлик қочқинларга ёрдам берилади.
Ҳисоботда айтилишича, дунё аҳолисининг бир фоиздан ортиғи ички кўчирилганларга айланган, айни пайтда қашшоқлик даражаси ўсишда давом этмоқда.
Дунёнинг 43 давлатида жами 45 миллион киши очликдан азият чекмоқда, энг кўп аёллар ва қизлар азоб чекмоқда.
Манба: qalampir.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!