Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистонда божхона имтиёзларининг муддати узайтирилди

Ўзбекистонда божхона имтиёзларининг муддати узайтирилди

Ўзбекистонда божхона имтиёзларининг муддати 2026 йилгача узайтирилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, президентининг 2023 йил 27 февралдаги қарорига биноан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Президентнинг 2018 йил 3 майдаги қароридаги

  • чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, поябзал ишлаб чиқариш билан шумғулланувчи ташкилотларга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этишни;
  • юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлаш муддатини қонунчиликда белгиланган тартибда кечиктиришни назарда тутувчи божхона имтиёзлари ҳамда преференсияларнинг муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Шунингдек, президентнинг 2021 йил 8 февралдаги қарори билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё, материаллар ва фурнитураларга Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божининг нол ставкасини қўллаш 2026 йил 1 январга қадар давом этади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!