Босқинчилар «Aрсенал» футболчисини тунамоқчи бўлишди, аммо...
Лондоннинг «Aрсенал» клуби бразилиялик ҳимоячиси Габриэл ўз уйи гаражида ҳужумга дучор бўлди. Daily Mail хабар беришича, ҳужумчилар спортчидан машина калити, соат ва мобиль телефонини талаб қилишган. Бироқ футболчи уларга қаршилик кўрсата олган.
Қайд этилишича, футболчи дўсти билан тунги клубдан қайтиб келган. Босқинчилар гаражга киришган ва улардан бири Габриэлга бейсбол таёқчаси билан таҳдид қила бошлаган. Бироқ спортчи қаршилик кўрсатиб, босқинчиларни ҳайдаб юборишга муваффақ бўлган.
Шунга қарамай, суд ҳужум ва Габриэлнинг профессионал фаолияти ўртасида боғлиқликни аниқламади: одамларни шунчаки машина жалб қилган деган хулосага келинди.
Габриэл дос Сантос Магальяйнс Бразилиянинг «Aвай», Франциянинг «Лилль» ва «Труа», Хорватиянинг Загреб «Динамо»сидаги ўйинлари билан танилган.
У 2020 йилда «Aрсенал»га ўтган. Жамоа таркибида 42 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!