Қоронғи режим
Logo

Бухорода бир оиланинг беш аъзоси ис гази сабаб вафот этди, Тошкентда эса...

Бухорода бир оиланинг беш аъзоси ис гази сабаб вафот этди, Тошкентда эса...

Бухоро вилояти Жондор туманида бир оиланинг барча аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. 
Вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 15:25ларда Жондор туманидаги «Охших» маҳалла фуқаролар йиғини, Охших қишлоғида яшовчи 1986 йилда туғилган Н.У.нинг хонадонида тунда содир бўлган ёнғин натижасида келиб чиққан ис газидан ўткир заҳарланган хонадон соҳиби Н.У. ва унинг турмуш ўртоғи 1988 йилда туғилган Н.Т. ҳамда фарзандлари 2011 йилда туғилган Н.О., 2015 йилда туғилган М.О. ва 2020 йилда туғилган С.О.лар вафот этган.

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Миржон Файзуллоевнинг маълум қилишича, оила уйни иситишда электр печкадан фойдаланган. Бундан ташқари,  хонадон сув иситиш батареялари (отопление)га уланган бўлган.

«Бирламчи тахминга кўра,  хонадонда электр печнинг носозлиги туфайли чақнаш юзага келиб, учқун кўрпаларга сачраган. Бир нечта пахтали кўрпаларнинг тутаб ёниши оқибатида фожеа юзага келган. Тергов-суриштирув ҳамда экспертиза жараёнларида ҳолат тўғрисида батафсил маълумот берамиз», – дейди Миржон Файзуллоев.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
***

5 декабр куни соат 20:03 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 6-даҳасида жойлашган 2 қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:33 да қуршаб олинган ва соат 20:40 да бартараф этилган, дейилади ФВБ хабарида.  Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 100 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарланган.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнида хонадондан 2 нафар фуқароларни куйган ҳолдаги жасадлари топилган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура ходимлари етиб борган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!