Қоронғи режим
Logo
Буйрак касаллигининг дастлабки белгилари қандай?

Буйрак касаллигининг дастлабки белгилари қандай?

Буйраклар танада жуда муҳим вазифани бажаради. Бир дақиқа ичида улардан бир литр қон ўтади, доимий равишда токсинлар ва зарарли моддалардан тозаланади. Биологик фаол, хусусан, ренин – қон босимини тартибга солувчи, эритропоэтин – эритроцитларнинг ҳосил бўлиш тезлигини тартибга солувчи моддалар ишлаб чиқаради. Сув мувозанатини ва қондаги натрий, калий, фосфор каби минераллар концентрациясини назорат қилишга ёрдам беради.

Буйраклар касалланганда организмнинг заҳарланиш жараёни бошланади. Организмни токсинлар ва заҳардан тозалашга ичаклар, тери, ўпка ва жигар ёрдам бера бошлайди, лекин бу аъзолар бунга мослашмагани туфайли ўзи ҳам касалланади.

Буйрак касаллигининг дастлабки белгилари:

  • пешоб миқдорининг кўпайиши ёки камайиши, ранги тўқ жигарранг ёки рангсиз бўлиши;
  • шиш пайдо бўлиши, кўпинча қўл, оёқ, тўпиқ, юз ва кўз остида терининг сарғайиши;
  • мунтазам чарчоқ ва заифлик;
  • бел ва қориннинг пастки қисмида оғриқлар;
  • терида тез-тез тошмалар тошиши, яллиғланиш, қичишиш;
  • кўнгил айниши, иштаҳанинг бўғилиши;
  • камқонлик.

Буйрак касаллигининг белгилари барчаси бир вақтда кузатилмайди. Юқорида кўрсатилган белгилар тўпламда ҳам, жадаллигида ҳам фарқ қилиши мумкин.

Буйрак касаллиги бошланғич даврда пешоб, қон таҳлили ва ультратовуш ёрдамида текшириш орқали аниқланади.

Манба: daryo.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!