Европанинг икки мамлакатида деярли барча карантин чекловлари бекор қилинмоқда
Норвегия ва Португалия коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган деярли барча карантин чекловларини бекор қилмоқда. Европанинг бу икки мамлакати аҳолисини ковидга қарши вакцинациялаш бўйича етакчилар ҳисобланади, дейилади «NRK» ҳамда «Reuters» хабарларида.
Норвегияда карантин чекловлари бугун, 25 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб ўз кучини йўқотади. Норвегия бош вазири Эрна Солберг «вирус билан яшаш» ҳали узоқ йиллар давом этишини таъкидларкан, фавқулодда чоралар ўрнини фақат вакциналар босишини эслатиб ўтди. «Фьордлар мамлакати» катта ёшли аҳолисининг 90 фоизи вакциналар билан ҳеч бўлмаганда бир марта эмланган.
Португалия карантин чекловларини 1 октябрдан олиб ташлашган қарор қилган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Антонио Коста баёнот берди. Фақат жамоат транспорти, йирик тадбирлар, қариялар уйлари, шифохоналар, савдо марказлари ва гипермаркетларда ниқоб тақиш мажбурияти сақланиб қолади. Бугунга келиб Португалия аҳолисининг 83,4 фоизи коронавирусга қарши эмланган.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!