Қоронғи режим
Logo
Дунёда чекувчилар сони қанча?

Дунёда чекувчилар сони қанча?

Дунёда тамаки истеъмолчилари сони 2015 йилдаги 1,32 миллиард кишидан 2020 йилда 1,3 миллиардга камайган. ЖССТ экспертлари 2025 йилга бориб бу кўрсаткич 1,27 миллиард кишига тушишига умид қилмоқда ва мамлакатларни ёмон одатларга қарши фаол курашишга ундамоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) янги ҳисоботига кўра, 60 та давлат 2025 йилга бориб тамаки истеъмолини 2010 йилга нисбатан 30 фоизга қисқартириш мақсадига эришмоқчи. Икки йил аввал атиги 32 та давлат бундай муваффақият билан мақтана оларди.

Ҳисобот муаллифлари тамакига қарши комплекс чора-тадбирлар йиллар давомида миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берганини эслатган. 

“Одамлар камроқ тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмоқда ва кўплаб мамлакатлар мақсадларига эришиш йўлида бу далда ҳисобланади”, деди ЖССТ Бош директори доктор Тедрос Адҳаном Гебрейесус. 

Бироқ, у ҳали қилиниши керак бўлган кўп нарсалар борлиги ва тамаки компаниялари “катта даромадларини сақлаб қолиш учун ҳар қандай бўшлиқдан фойдаланишлари” ҳақида огоҳлантирган.

ЖССТ эришилган натижаларда кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини кўрсатишини ва тамаки чекишга қарши курашиш уларнинг маънавий бурчи эканини таъкидлайди. Хусусан, ушбу мақсадлар учун бир кишига 1,68 доллар сарфлаш таклиф қилинмоқда.

Шундай қилиб, экспертлар 2030 йилга бориб яна 152 миллион киши ёмон одатидан воз кечиши мумкинлигига ишонч билдирган. Ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун ЖССТ турли компаниялар ва ташкилотларни ўз ичига олган тамаки назорати бўйича махсус гуруҳ тузган.

Ҳисоботга кўра, 2020 йилда дунё аҳолисининг 22,3 фоизи тамаки истеъмол қилган - бу эркакларнинг тахминан 40 фоизи ва аёлларнинг тахминан 8 фоизини ташкил қилади. Тахминан 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган 38 миллион бола - 13 миллион қиз ва 25 миллион ўғил ҳам тамакига қарам бўлиб қолган. Аксарият мамлакатларда болаларга сигарет сотиш ноқонуний ҳисобланади. ЖССТ болалар орасида чекишни бутунлай тўхтатишни мақсад қилган.

2020 йилда чекувчи аёллар сони 231 миллион кишини ташкил этди, асосан 55-64 ёшдаги аёллар. Европалик аёлларнинг 18 фоизи тамаки истеъмол қилади, бу дунёнинг бошқа минтақаларига қараганда кўпроқ. Аммо Европадаги аёллар ўзларининг ёмон одатларидан воз кечишга шошилмаяптилар: агар мамлакатлар 2025 йилга бориб чекувчилар сонини учдан бир қисмга камайтиришга ҳаракат қилаётган бўлса, европаликлар ҳали ҳам бу мақсаддан узоқда.

Ҳисобот мамлакатларда сўнгги ўттиз йил давомида ўтказилган сўровлар маълумотларини ўз ичига олади. Улар дунё аҳолисининг 97 фоизини қамраб олади. Бу ҳисоботлар фақат тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳақида кетяпти. Ташкилот гап фақатгина тамаки маҳсулотлари ҳақида кетаётганини, бундан ташқари, электрон сигареталар ҳам борлигини урғулаган.

Манба: qalampir.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!