Қоронғи режим
Logo
Қирғизистонда кўча чироқлари ва реклама ёритгичларини ёқиш тақиқланди

Қирғизистонда кўча чироқлари ва реклама ёритгичларини ёқиш тақиқланди

Қирғизистон миллий энергетика холдинги номаиший истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида кўча чроқлари ва реклама ёритгичларини ёқишни тақиқлади, деб хабар берди 24.kg. Тақиқ кафе, ресторан, ҳаммом, сауналар, дўконлар ва истироҳат боғларига тегишли.

“Битта лампочка ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин. Аммо бутун мамлакат бўйлаб улар сони миллионлабни ташкил этади. Якунда яхшигина маблағ келиб чиқади. Бизда эса ҳовлимизда биттадан чироқ ёнаётгани йўқ. Қаранг, кечки вақтларда кафе атрофида 100 талаб лампочка ёнади. Улар ёруғлик диодли чироқлар бўлган тақдирда ҳам. Улар барибир 7-8 ватт олади. Қанча бўлади? Тома-тома кўл бўлур”, - деди Миллий энергохолдинг раиси Талайбек Байгазиев.

Тақсимловчи компаниялар барча туманларда кечки ва эрталабки вақтларда рейдлар ўтказади.

Манба: sof.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!