Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини фото ва видеотасвирга олиб жўнатган фуқароларга пул тўланади

Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини фото ва видеотасвирга олиб жўнатган фуқароларга пул тўланади

Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 30 декабрь куни «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилади. Мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга, дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилади.

 

Талабни бузган қурилиш-пудратчи ташкилотларнинг «Шаффоф қурилиш» тизимидаги даражаси бир поғона пасайтирилади. Улар бир йил мобайнида рейтингда кўтарилиш имконидан маҳрум қилинади. Даражасини пасайтириш имкони бўлмаган ташкилотлар бир йил муддатга электрон рейтингдан чиқариб ташланади.

Жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб дарахт, бута, ўсимлик ва ниҳолларни қонунга хилоф кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, бошқа жойга кўчириб ўтқазиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақида фотосурат ва видеоёзувларни тақдим этган шахсларга пул тўланади. Фуқаролар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг маблағ билан рағбатлантирилади. Бунда:

  • маблағ ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан тўланади;
  • фото ва видеоларни тақдим этган шахс тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди;
  • рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланади;
  • ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан сўнг келиб тушган хабарлар бўйича рағбатлантириш амалга оширилмайди;
  • ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги хабарлар 102 тезкор қисқа рақами ёки «Эконазорат» ахборот тизими орқали қабул қилинади.

Президент фармонига кўра, 1 сентябрдан буён базавий ҳисоблаш миқдори 270 минг сўм ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани акс этган видеоёзувларни қабул қилиш учун махсус сайтни ишга туширган. Видеоёзувни жўнатган шахс қоидабузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (ҳозирда — 10,1 минг сўм) мукофотга эга бўлиши мумкин.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!