Қоронғи режим
Logo
Роберт Дауни чайнаган сақич 40 минг долларга сотилади

Роберт Дауни чайнаган сақич 40 минг долларга сотилади

eBay фойдаланувчисининг айтишича, у Marvel юлдузи кичик Роберт Даунининг сақичини олишга муваффақ бўлган.

Аукционда сақичнинг бошланғич нархи 40 147,47 доллар этиб белгиланган. Бироқ, агар унга савдолар бошланган бўлса, нарх янада ошиши мумкин. Аукцион 31 март, жума куни тугайди.

Сақич аукцион иштирокчиларига пластик идишда юборилади.

Сотувчи ушбу сақични тасодифан қўлга киритганини айтади. У Голливуд Шон-шарафи хиёбонида актёр Жон Фавро номи ёзилган юлдузни ўрнатиш маросими гувоҳи бўлган.

«Тадбир давомида кичик Роберт Дауни сақичини юлдуз устига қўйиб, ўша ерда қолдириб кетди. Мен уни олишга муваффақ бўлдим. Уни қандай ҳолатда олган бўлсам, худди шундай ҳолда сотаман, унда ДНК текшируви ҳам ўтказиш мумкин», — дейди сотувчи.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!