Қоронғи режим
Logo
Депутат ҳоким этиб тайинланди

Депутат ҳоким этиб тайинланди

Пастдарғом тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда депутатлар томонидан Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

В.Муротқобилов 1974 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Пастдарғом туманининг аввалги ҳокими Шунқор Худайбердиев вилоят ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!