Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистон терма жамоаси "Дэвис Кубоги"нинг 2023 йилги саралаш баҳсларига йўл олди

Ўзбекистон терма жамоаси
Тошкентда "Дэвис кубоги" бўйича Ўзбекистон - Япония учрашуви ўтказилмоқда.
Бироз аввал ушбу қарама-қаршилик тақдири ҳал бўлди. Томонлар ўртасидаги тўртинчи тўқнашувда Сергей Фомин Шо Шимабукурога қарши кортга чиқди. 2 соат 01 дақиқа давом этган ўйинда Фомин 7:6, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозонди. 

Фоминнинг ушбу ғалабасидан сўнг Ўзбекистон - Япония тўқнашувида ҳисоб 3:1 кўринишига келди. Бешинчи ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар терма жамоамиз ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача Денис Истомин яккалик баҳсларида имкониятни бой берган бўлса, Фомин дастлабки ўйинда ғалаба қозонганди. Жуфтлик баҳсларида ҳам Истомин/Файзиев тандеми ғалабага эришди. Фоминнинг бу ғалабаси терма жамоамизга учинчи очкони олиб келди.
Энди вакилларимиз 2023 йилги саралаш баҳсларида кортга чиқиш имкониятига эга бўлишди. 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!