Қоронғи режим
Logo

Айрим тижорат банкларида доллар курси 10 690 сўмга қадар кўтарилди

Айрим тижорат банкларида доллар курси 10 690 сўмга қадар кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 13 июль куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди. Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 630 сўмга сотиб олишни, 10 690 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бундан аввал долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг 9,26 сўмга пастлаб, 10 621,49 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида эса 9 июль куни доллар курси биринчи бор 10 680 сўмга қадар кўтарилганди.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

  • «Агробанк» сотиб олиш — 10 610, сотиш — 10 690;
  • Asia Alliance Bank: сотиб олиш ­­— 10 630, сотиш — 10 680;
  • NBU: сотиб олиш — 10 630, сотиш – 10 690;
  • Orient Finans Bank: сотиб олиш — 10 590, сотиш — 10 690;
  • «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 590, сотиш — 10 695.

Марказий банк февраль ойи ўрталаридан бошлаб доллар курсини аввалгидек ҳар ҳафта эмас, ҳар иш куни эълон қилиб бормоқда. 12 июль куни эълон қилинган маълумотга кўра, долларнинг қиймати 10 637 сўмни ташкил қилмоқда.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!