Қоронғи режим
Tuesday, 07 December 2021
Logo

ДТМ кириш имтиҳонларига 30 млрд сўм харажат қилинишини маълум қилди

ДТМ кириш имтиҳонларига 30 млрд сўм харажат қилинишини маълум қилди

АОКАда 24 июнь куни 2021/2022-ўқув йилида ОТМларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда иштирок этган ДТМ директори Мажид Каримовнинг таъкидлашича, кириш имтиҳонлари харажатлари қарийб 30 миллиард сўмни ташкил этади.

 

«Бизга бюджетдан энг минимал маблағ берилади. Биласиз, бизда ўзимизнинг таянч экспертлар, ташқаридан жалб қилинган экспертлар, чет тилларини баҳолаш бўйича экспертлар ишлашади. Бундан ташқари, биз февралдан мартгача ҳарбий қисмларга бориб, тест оламиз. Буларнинг ҳаммаси учун харажат қарийб 30 миллиард сўмдан ошади», — деди Мажид Каримов.

Қайд этилишича, бугунгача 50 мингдан ортиқ абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган.  Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 20 июндан ОТМларга онлайн қабул бошланган ва қабул квоталари тасдиқланган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!