Қоронғи режим
Logo
ДХХ тезкор тадбирларда бир қанча шахсларни қўлга олди

ДХХ тезкор тадбирларда бир қанча шахсларни қўлга олди

ДХХ ер майдонларини сотаётганларни қўлга олмоқда.

Жумладан, Косон туманидаги ф/х раҳбари 49 йил муддатга ижарага берилган 50 гектар ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд 200 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 590 млн сўм олган вақтида ушланди.

Касби туманидаги ф/х раҳбари таниши билан биргаликда, мазкур хўжаликнинг пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган 35 гектар ер майдонини 1 млрд. 200 млн. сўмгп сотишга келишиб, олдиндан 380 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

Касби туманида ф/х иш юритувчиси мазкур хўжалик раҳбарининг ишончини суиистеъмол қилиб, 14 гектар ер майдонини 130 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.

Сирдарёда яшовчи шахс фермер хўжалиги ташкил этиши учун ажратилган 4,5 гектар ер майдонини 30 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!