Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистон яна Тожикистонда электр энергия олишни бошлади ва...

Ўзбекистон яна Тожикистонда электр энергия олишни бошлади ва...

Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорт амалиёти бошланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ёзги мелиорация даврида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти 2018 йилдан буён мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимиз сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.

Шу муносабат билан, 2023 йил 12 май куни республикамизда энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминланиш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Барки Точик» компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойларида электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди, дейилади хабарда.
***

Ўзбекистон бу йил Тожикистондан электроэнергия импортини 1,5 баробарга оширади. Бу борада “Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Барки Точик” компанияси билан шартнома имзолади. Унга кўра, мамлакатга май-сентябрь ойларида жами 1 285,0 млн. кВт•соат ҳажмда электроэнергия импорт қилинади.

”Барки Точик” Бахш дарёси суви 50% га камайгани сабаб 2020 йилда электроэнергия етказиб беришни қисман тўхтатганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!