Қоронғи режим
Logo
Дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

“The Economist” журнали дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Рейтингдан жой олган 60 та шаҳар орасида Дания пойтахти Копенгаген биринчиликни эгаллади. Бу ҳақда “TheLime” нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, илгари хавфсиз шаҳарлар рўйхатида Осиёнинг Токио, Сингапур ва Осака каби шаҳарлари етакчилик қилган. 2021 йилда эса биринчилик Европа шаҳарларидан бири Копенгагенга насиб қилди. Рейтинг тузилаётганда таҳлилчилар шаҳарларни рақамли маълумотларни ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, шахсий ва экологик хавфсизлик каби бешта тоифадаги 76 кўрсаткич бўйича ажратиб чиққан. Копенгаген омиллар комбинацияси бўйича 100 баллдан 82,4 балл тўплаб, дунёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди. Таққослаш учун, 2019 йилда Дания пойтахти рейтингда 8-ўринни эгаллаган.

Сўнгги 10 йил давомида ушбу шаҳарда жиноят даражаси энг паст кўтсаткичда бўлган. Бундан ташқари, ижтимоий муҳофаза юқори ҳамда бой ва камбағаллар ўртасидаги тафовут паст даражада.

“Копенгагенни хавфсиз шаҳарга айлантирувчи асосий омиллардан бири бу – охирги 10 йил ичида содир этилган жиноятларнинг энг камлигидир”, дея таъкидлаган Копенгаген мэри Ларс Вайсс.

Рейтингнинг кейинги ўринларини Торонто, Сингапур, Сидней ва Токио эгаллаган. Саёҳлар учун энг қиммат шаҳар дея Ашхобод баҳоланган.

Манба: qalampir.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!