Қоронғи режим
Logo
Дунёнинг энг бой одами энди  LVMH гуруҳи президенти Бернард Aрно!!!

Дунёнинг энг бой одами энди LVMH гуруҳи президенти Бернард Aрно!!!

Amazon асосчиси Жефф Безос жума куни 14 миллиард доллар йўқотиб, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидаги биринчи ўринни Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) гуруҳи президенти Бернард Aрнога бўшатиб берди. Бу ҳақда Forbes Real-Time ҳисоботида маълум қилинган.

Amazon акциялари жума куни 7 фоизга пасайди. Компания бир кун олдин молиявий ҳисоботни эълон қилганди. Унга кўра ритейлер даромади иккинчи чоракда 27 фоизга ўсиб, 113 миллиард долларни ташкил этган, бу эса таҳлилчилар прогнозларидан (115,3 миллиард) анча паст. Бироқ учинчи чоракда Amazon даромади бундан ҳам камроқ — 106-112 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Безоснинг бойлиги аллақачон 14,4 миллиард долларга камайиб, 191,9 миллиард долларни ташкил этмоқда. Aрно атиги 1,5 миллиард доллар йўқотди: унинг бойлиги 194,2 миллиард долларга тенг. Шундай қилиб, Безос яна иккинчи ўринга тушиб қолди. Бернард Aрно жорий йилнинг май ойида энг бой одамлар рейтингида Безосдан ўзиб кетганди. Рўйхатдаги учинчи ўринни ҳанузгача Илон Маск эгаллаб турибди.

Amazon дунёдаги энг йирик онлайн чакана савдо тармоқларидан биридир. Шу йилнинг июль ойида Безос компаниянинг бош директори лавозимини тарк этди. Amazon АҚШдан ташқари Канада, Хитой, Бразилия, Япония ва Европа мамлакатларида ҳам фаолиятини олиб боради. Amazon.cом онлайн-дўкони 1995 йил июль ойида ишга туширилган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!