Қоронғи режим
Logo

Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм тарадиган "Пахтакор"нинг туркиялик футболчисини биласизми?

Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм тарадиган

Ўзбек футболи тарихида илк марта «Пахтакор» футбол клуби расмий сайти жамоа футболчилари ва мураббийларининг йиллик маошлари ва мукофот пуллари миқдорини расман эълон қилди. Унга кўра, тошкентликлар сафидаги швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийўқ ҳозирги кунда Ўзбекистондаги энг кўп маошли футболчига айланган.

Эрен Дердийўқ 2019/20 йилги мавсумда Туркиянинг «Гўзтепе» клубида бор йўғи 5 ўйинда майдонга тушиб, умуман гол ура олмагач, унинг Туркиядаги 5 йиллик фаолияти якунига етди. Кўп ўтмай, «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе таклифи билан 33 ёшли форвард 2020 йилдан Ўзбекистонда фаолият бошлади.

«Пахтакор» билан икки йиллик шартнома имзолаган Дердийўқ ўтган мавсум Суперлигада 22 ўйинда 9та голга муаллифлик қилган бўлса, жорий мавсум 3та гол киритган. Аслида ички турнирлардаги ғолиблик эмас, Осиё Чемпионлар лигасидаги мақсадлар учун таклиф этилган қимматбаҳо легионер икки мавсум давомида ОЧЛ баҳсларида бор йўғи 3та голга муаллифлик қилди. «Пахтакор» ички турнирларда тенгсиз жамоага айланган бўлса-да, халқаро майдонда каромат кўрсата олгани йўқ. Яъни, ҳужумчи Ўзбекистонда олаётган маошини оқлаганича йўқ.

Таққослаш учун, Дердийўқ 2020 йилдан буён йиллик 1,3 миллион евро – айни курс билан 13 миллиард 741 миллион сўм маош олмоқда. Бу ойига – 1 145 083 333 сўм дегани, кунига – 37 646 575 сўм, соатига – 1 568 607 сўм, дақиқасига – 26 143 сўм демакдир. 

Энг кўп маошга эга футболчининг Суперлига ўтган мавсумида киритган 9та голининг ҳар бири ўртача – 1 миллиард 526 миллион сўмдан тушган бўлса, жорий йилнинг ярмигача Суперлигада 3та гол урган номдор форварднинг ҳар бир голи ўртача – 4,5 миллиард сўмдан тўғри келмоқда.

Маълумот учун, «Пахтакор» таркибида етакчи ҳам ҳисобланмайдиган Дердийўқнинг йиллик маоши аксарият Суперлига клубларининг бир йиллик, Про лига айрим клубларининг эса 2 йиллик бюджетига тенг маблағдир.

Манба: tribuna.uz

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!