Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистонлик ўқувчилар математика ва биологиядан бронза медалларини қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчилар математика ва биологиядан бронза медалларини қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашиш учун жўнаб кетишгани ҳақида хабар берилганди.

10-18 июль кунлари дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.  Аввалроқ Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритганди.

Норвегиянинг Осло шаҳрида 6-16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!