Қоронғи режим
Logo

"Forbes" Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 йўналиш рўйхатига киритди

2022 йилда ўтган йилга нисбатан саёҳат қилиш имкони яхшироқ, бироқ кўплаб ҳудудлар ёпиқ ёки саёҳатчилар учун чекланганлигича қолмоқда.

“Ўзбекистоннинг ажойиб инфратузилмаси сизга Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Хивага – Буюк Ипак йўлидаги тўхташ жойларига – бемалол саёҳат қилишингизга имкон беради. Шаҳарларнинг учтаси тезюрар поездлар билан яхши боғланган, Хива ҳам Бухоро билан поезд орқали боғланган”, - деб ёзади Forbes.

“Ҳар бир шаҳар (Тошкентдан ташқари) ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киради. Диққатга сазовор жойлари ҳам жуда кўп. Хиванинг эски шаҳарчаси Ичан қалъа ўзбек шаҳарлари орасида биринчи бўлиб маданий обидалар рўйхатига киритилган. Бухорода кўплаб безакли қадимий мадрасаларни ўтказиб юборманг, Бухоро Аркни зиёрат қилинг ва савдо гумбазларидан эсдалик совғаларини харид қилишни унутманг. Албатта, Самарқанд ўзининг нафис Регистон майдони билан ҳайратда қолдиради. Тошкентда қўзичоқ гўшти ва майдаланган сабзи қўшилган анъанавий гуруч таоми бўлган паловдан татиб кўришни эсингиздан чиқарманг”, - дея Ўзбекистонни тарифлаган Forbes маслаҳатчиси Аня Карташова.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!