Қоронғи режим
Wednesday, 19 January 2022
Logo
Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган камерунлик тўрт нафар гандболчи қиз йўқолиб қолди

Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган камерунлик тўрт нафар гандболчи қиз йўқолиб қолди

Испания мезбонлик қилаётган аёллар ўртасидаги гандбол бўйича жаҳон чемпионатида фавқулодда ҳодиса юз берди. Камерун терма жамоасининг тўрт нафар спортчиси йўқолиб қолди, дейилади «Вести» хабарида.

Пайшанба, 9 декабрь тонгида спортчилар коронавирус тестини топширишган. Бироқ камерунлик Амели Севани Мвуа, Апполин Мишел Абена Экобена, Ясмин Йотчум ва Жодел Кларис Мажуфанг тест топширишга келмаган. «Championat.com» ёзишича, бир кун аввал кечки пайт тўрт қиз меҳмонхонадан чиқиб, таксига ўтиришган ва номаълум йўналишда кўздан ғойиб бўлишган. Шундан бери уларни ҳеч ким кўрмаган.

Камерун терма жамоаси 3 декабрь куни гуруҳ босқичида Россия терма жамоасига қарши ўйнаб, 18:40 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!