
Ўзбекистон гепатитга қарши курашда Миср тажрибасидан фойдаланади
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миср Соғлиқни сақлаш ва аҳоли вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми лойиҳасини мутахассислар даражасида муҳокама этишга бағишланган онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».Тадбир давомида томонлар соғлиқни сақлашнинг турли соҳалари - бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, оилавий тиббиёт, она ва бола саломатлиги, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, тиббиёт институтлари, илмий-тадқиқот ва олий ўқув муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда унинг кўламларини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.Бундан ташқари, гепатит В ва С'га қарши курашда Миср тажрибасидан фойдаланиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Онлайн музокараларда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини Ўзбекистон – Миср ўртасида иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 7-йиғилиши давомида имзолашга келишиб олинди.
Манба: kun.uz
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Илтимос, санани танланг!
Жўнатиш
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!