Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда
Бугун ва ертага Ўзбекистонда қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Термометр устуни кундуз кунлари 32-34° гача кўтарилади, бу ушбу кунлар меъёридан 4-6° юқоридир.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ҳаво массаларининг кириб келиши сақланиб туради, кечаси ҳарорат 15-17° ни, кундуз куни 35-37° ни ташкил этади. Якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кечга томон Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° гача, кундуз куни 20-25° гача пасаяди.
Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича ҳарорат фони кескин пасаяди ва ҳафтанинг биринчи ярми давомида кундуз кунги ҳаво ҳарорати 23-27°, кечаси 12-15° атрофида бўлади.
26-27 сентябрь кунларида салқин ҳаво массасининг кириб келишида булутли қатламлар кўпаяди ва баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳароратининг янада пасайиши кутилмоқда.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!