Қоронғи режим
Logo

Жамоат жойларида ибодат либосларида юришга бўлган чеклов бекор қилинди

Жамоат жойларида ибодат либосларида юришга бўлган чеклов бекор қилинди

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–699-сон, 05.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Расмий ҳужжатларда фуқароларнинг динга нисбатан муносабатини кўрсатишга йўл қўйилмайди. Бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирор-бир устунликлар ёки чекловлар белгилашга йўл қўйилмайди.

Қонунга кўра, Ўзбекистонда дин давлатдан ажратилган бўлиб, диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади. Қонун билан фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслигига оид чеклов бекор қилинди.

Диний ташкилот Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган ва 50 нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади. Илгари 100 нафар эди.

Шунингдек, қонун билан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тўхатиб туриш асослари белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!