Қоронғи режим
Logo
Коронавируснинг «омикрон» штаммидан ҳимояланиш йўли маълум қилинди

Коронавируснинг «омикрон» штаммидан ҳимояланиш йўли маълум қилинди

Россиялик тиббиёт фанлари доктори Дмитрий Еделев НТВ телеканалидаги «Своя правда» кўрсатуви эфирида инсонларга коронавируснинг «омикрон» штаммидан ҳимоя қилиш йўлини маълум қилган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, янги штаммни юқтирмасликнинг самарали усули бор — «Спутник» V вакцинаси билан эмланиш.

Унинг таъкидлашича, Жанубий Африкадаги тиббиёт ходимлари Johnson & Johnson вакцинаси билан эмланган.

«Бу вакцина «Спутник» Vга жуда ўхшайди. Жанубий Африкадаги шифокорлар янги штаммни юқтирмаяптилар. Ўзаро ўхшашликдан келиб чиқадиган бўлсак Johnson & Johnson самара беряпти, демак «Спутник» V ҳам самара беради», — дея хулоса қилган у.

Аввалроқ олимлар SARS-CoV-2 коронавируси камида 2026 йилгача хавф солиши мумкинлигини маълум қилишганди. 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!