Қоронғи режим
Logo

Россия президенти Имомали Раҳмонга жавоб қайтарди ва...

Россия президенти Имомали Раҳмонга жавоб қайтарди ва...

Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг эътирозига жавоб қайтарди. 
«Мен сўзимни Имомали Шарипович айтган гапларга муносабатдан бошламоқчиман. Ҳа, у қисман ҳақ. Ҳа, собиқ иттифоқ даврида китоб тарқатиларди, миллий тилларда театрлар очиларди, маданият ва иқтисодиётни ривожлантиришарди. Тўғри, барча форматларимизда аниқ вазифаларни муҳокама қилишимиз керак», деган Путин.

Унинг сўзларига кўра, бу учрашувдан мақсад шунчаки гаплашиш эмас, балки минтақавий лойиҳаларни кўриб чиқиш, уларни мавжуд имкониятлар билан уйғунлаштириш ва нафақат икки томонлама, балки минтақавий миқёсда ҳам илгари суришдир. Путин бу орқали кўп масалаларни самарали ҳал қилиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Россия» саммити давомида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Путинга қаттиқ эътироз билдириб, Собиқ Иттифоқ раҳбарларига ўхшаб сиёсат юритмаслигини сўраганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!