Қоронғи режим
Logo

«Минор» имом-хатиби вазифасига яна Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов тайинланди

«Минор» имом-хатиби вазифасига яна Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов тайинланди

Тошкент шаҳридаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов тайинланди. Бу ҳақда намозхонларга бугун, 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари эълон қилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга:

Чиғатой даҳасидаги «Имом Бухорий» масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани «Иброҳимбой Орифжонбой» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги «Имом Бухорий» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

«Минор» жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинландилар. 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!