Қоронғи режим
Logo

Футбол ва бизнес: City Football Group - империя!

Футбол ва бизнес: City Football Group - империя!

«Манчестер Сити» соҳиби - шайх Мансур ал Наҳиён беҳисоб маблағи эвазига футбол оламида аллақачон улкан империя тузишга улгурди. Мана, БАА бош вазири ўринбосари шунингдек, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ал Мактумнинг куёви, City Football Group таркибига яна бир клубни қўшиб олди. Энди шайх Мансурга қарашли империядаги клублар сони 12тага етди. Эътиборлиси, улар турли қитъа ва мамлакатлардан...

«Манчестер Сити» (Англия). Шайх Мансур АПЛ клубини алоҳида холдинг тузишдан олдин, яъни 2008 йили сотиб олди. Ҳозирда «Ман-честер Сити» акциялари 100 фоиз City Football Group тасарруфида.

«Нью-Йорк Сити» (АҚШ). 2013 йили ташкил этилган бу клубнинг 80 фоиз акцияси City Football Group ихтиёрида. Қолган улушни «Нью-Йорк Янкис» бейсбол клуби назорат қилмоқда.

«Мельбурн Сити» (Австралия). Шайх Мансур 2014 йили Австралия клубининг 80 фоиз акциясига 12 миллион доллар тўлади. Шу тариқа «Мельбурн Хеарт» атамасининг иккинчи бўғини «Сити» ибораси билан алмаштирилди.

«Йокогама Ф. Маринос» (Япония). Япония жамоасининг атиги 20 фоиз акцияси City Football Group холдингига тегишли. Оддий айтганда, қолган 80 фоиз улуш ҳамон «Ниссан» компаниясида қолмоқда. Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик эса 2014 йили бошланди.

«Монтевидео Сити Торке» (Уругвай). City Football Group 2017 йилга келиб, Жанубий Америка футболига ҳам «қўл чўзди». Яъни Уругвай пойтахти шарафини ҳимоя қилувчи «МонтевидеоТорке» ҳам ўз номига «Сити» бирикмасини қўшиб олиб, ўша мавсум дарҳол ўз тарихида биринчи марта мамлакат чемпионати элит лигасига йўл олди.

«Жирона» (Испания). «Сити» империяси айнан 2017 йили Испания футболига ҳам қадам ташлади. Тўғри, бунда танлов камтарин «Жирона» чекига тушди. Қолаверса, унинг акцияларидан 44,3 фоизигина шайх Мансур гуруҳига тегишли. Хуллас, улушнинг катта қисми Girona Football Group ихтиёрида қолди.

«Сичуан Цзюню» (Хитой). City Football Group 2019 йилни ҳам фаол бошлаб, февраль ойида Хитойдан жамоа сотиб олди. Эндиликда «Сичуан» тўлиқ шу гуруҳга қарайди.

«Мумбай Сити» (Ҳиндистон). 2020 йилга келиб, «Сити»лар оиласи 10-клуб билан бо­йиди. Шайх Мансур бу сафар ҳинд диёридан жамоа топди.

«Ломмел» (Бельгия). «Манчестер Сити» хўжайини 2020 йили Бельгия чемпионати қуйи лигаси иштирокчиси «Ломмел»ни ҳам ўз империясига қўшиб олди.

«Труа» (Франция). 2020 йил ҳисобидан учинчи операция - «Труа» сентябрь ойида араблар холдинги таркибига кирди. Ҳозирда Франция жамоаси ҳам тўлиқ City Football Group томонидан молиялаштирилмоқда.

«Боливар» (Боливия). 2021 йилги савдо. Боливиянинг энг номдор клуби - «Боливар» улкан холдингнинг 11-аъзосига айланди.

«Палермо» (Италия). City Football Group яқиндагина Италиядан ҳам жамоа сотиб олди. Эндиликда «Палермо» назорат пакетининг 80 фоизи шу гуруҳ ихтиёрида. Келишув баҳоси - чамаси 12-13 миллион евро.

 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!