Қоронғи режим
Logo
Энди Маданият вазирлиги ходимлари ишга дўппида келади

Энди Маданият вазирлиги ходимлари ишга дўппида келади

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ходимлари эндиликда ишга ўзбек миллий бош кийими дўппида келишади. Бу ҳақда вазир Озодбек Назарбеков маълум қилди.

“Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан барчангизни табриклайман. Ушбу имкониятдан фойдаланиб, биз – Маданият вазирлиги ходимлари иш фаолиятимиз давомида бугундан бошлаб дўппи кийишни режалаштирдик”, дейди вазир Назарбеков.

У сўзида давом этаркан, мазкур ташаббус орқали вазирлик ходимлари миллий анъаналарни тарғиб этишда намуна кўрсатишни мақсад қилганини қайд этган.

“Барча соҳа вакилларини, ижодкорларни, ватан фидойиларини, кўнгиллиларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламан”, дея сўзини якунлаган Озодбек Назарбеков.

Манба: qalampir.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!