Қоронғи режим
Logo

1 июлдан нималар ўзгарди?

1 июлдан нималар ўзгарди?

Ушбу саволга "Ҳуқуқий ахборот" канали қуйидагича жавоб берди.

Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиб борилади. 

Онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига келиш харажатлари қоплаб берилади.

Пенсия ва нафақалар оширилади.

Давлат органларида хизмат автотранспортлари давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади.

Асосий фаолияти паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун айрим солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этилади.

Янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади.

“Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади.

“Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат берилади .

Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади .

Шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади .

Давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

Иш стажи 5 йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади .

Раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини рейтинг асосида таҳлил қилиш тизими жорий этилади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!