Қоронғи режим
Wednesday, 19 January 2022
Logo
Ўзбекистонда биринчи марта мураккаб жигар кўчириш операцияси ўтказилди

Ўзбекистонда биринчи марта мураккаб жигар кўчириш операцияси ўтказилди

Куни кеча республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида илк бор Кароли синдромига чалинган беморда мураккаб жигар кўчириш операцияси ўтказилди. Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу жарроҳлик амалиёти хирург, профессор Миршавкат Акбаров бошчилигидаги ўзбекистонлик шифокорлар томонидан мустақил амалга оширилди.

12 соатдан ортиқ давом этган жарроҳлик амалиётида Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида яшовчи 18 ёшли бемор — Ферузбек Шамсиддиновга 44 ёшли онаси Гулчеҳра Юлдашеванинг жигаридан бир бўлаги кўчириб ўтказилди.

Ҳозир ҳар иккала беморнинг ҳам аҳволи яхши, донор эса палатага олинган. 

— Икки йил аввал теримда жуда кучли қичишиш пайдо бўлди, — дейди Ф. Шамсиддинов. — Кейинчалик рангим сарғая бошлади. Шундан сўнг туман кўп тармоқли поликлиникаси шифокорларига мурожаат қилдик. Топширган қон таҳлилларим менда гепатит В касаллиги борлигини кўрсатди.

Врачлар тавсияси билан тиббий муолажалар олишни бошладим, бироқ умумий аҳволимда ижобий ўзгариш бўлмади. Шундан сўнг Бухоро вилоят клиник шифохонасида қайта тиббий текширувлардан ўтдим.

Якуний таҳлиллардан кейин шифокорлар жигаримда жиддий хасталик борлигини, уни эса Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида операция орқали даволаш мумкинлигини айтишди. Бу ерга келгач, менда камдан кам учрайдиган оғир касаллик аниқланди. Очиғи, аввалига бироз қўрқув бўлди. Аммо шифокорларнинг тавсиялари, руҳий далдаси ушбу ҳаяжонни енгишимга катта ёрдам берди.

Беморни операцияга тайёрлаган шифокор Азимжон Усмонов бу йил ўнлаб ҳамкасблари қатори Россиянинг академик В.И.Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий марказида малака ошириб қайтган ёш жарроҳлардан.

Унинг таъкидлашича, Кароли синдроми камёб касаллик бўлиб, ҳар миллион кишининг биттасида аниқланади. Бемор ёш бўлгани ва касаллик ирсий экани ҳамда ҳеч қандай вирусли инфекция йўқлиги сабабли Ферузбек операциядан сўнг ўзини тез тиклаб олади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!