Қоронғи режим
Logo

Жийдакапалик ўқувчи ҳам 18 та хорижий ОТМ талабасига айланди ва...

Жийдакапалик ўқувчи ҳам 18 та хорижий ОТМ талабасига айланди ва...

Наманган шаҳридаги 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Ҳикматилла Худойбердиев муддатидан аввал 18 та хорижий ОТМ талабасига айланди. У яна 20 та университетдан жавоб кутмоқда.
Ҳикматилла Худойбердиев, Наманган шаҳридаги 1-ДИМИ 11-синф ўқувчиси

Ҳикматилла Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Жийдакапа қишлоғидан. Ўзининг айтишича, 5-синфгача маҳаллий мактабда пешқадам ўқувчилардан бўлган. Бироқ Наманган шаҳридаги 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатига ўқишга киргач, билимлари унчалик ҳам мақтанадиган даражада бўлмаганини пайқаган.

“Шундан сўнг жон-жаҳдим билан фанларни ўзлаштиришга киришдим. Айниқса, математикага қизиқишим баланд эди. Ўзи мактабда ҳам беш-олти дарс олдинда юрар, ўқитувчимиз берган топшириқлардан ташқари машқ ва мисоллар ишлаб, синфдошларга кўмак бериб келардим. Юқори синфларга ўтгандан сўнг чет тиллар, хусусан, инглиз тилига қизиқишим ортди. Бу тилни чуқур эгалламай туриб, етакчи олий ўқув юртларида ўқиш ҳақида орзу қилиш бефойда эканлигини англаб етдим”, — дейди Ҳикматилла.

Қаҳрамонимиз математика ва инглиз тилидан 1310 балл тўплаб, халқаро SAT сертификатига эга бўлди. 18 та хорижий ОТМ, жумладан, АҚШнинг Синсинати, Аризона, Колорадо, Миннесота, Buffalo, Швейцариянинг Франклин университетларига муддатидан олдин ўқишга кириб, жами 1,3 миллион доллар миқдоридаги грант соҳиби бўлди.

“Жавоб келишини кутаётган университетларим сони бундан ҳам кўп — жами 20 та. Улар орасида Жон Хопкинс, Карнеги, Жоржтаун, Пенсилвания университети каби топ-рейтингларда етакчи ўринларни эгаллаган олий ўқув юртлари бор. Улардаги натижаларим чиққач, устозлар ва уйдагилар билан маслаҳатлашиб, аниқ бир қарорга келаман”, — дейди ўқувчи.

Маълумот учун, Наманган шаҳридаги 1-ДИМИ мамлакатдаги илк иқтидорли болалар мактабларидан бири ҳисобланади. 1990 йилда ташкил топган этилган ушбу мактабни шу пайтгача 2,5 мингдан ортиқ ўқувчи битириб чиқди. Уларнинг аксарияти кейинчалик нуфузли олий таълим муассасалари талабаларига айланган.

Манба: daryo.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!