Қоронғи режим
Logo
Ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, қор ёғиши кутилмоқда

12 декабрь аввалига, шимол, 13-14 декабрь республиканинг бошқа ҳудудларида яхшигина ёғингарчилик (асосан, қор)лар кутилади.

Тоғларда қор бўронлар ва кўп миқдорда қор ёғиши мумкин.

Бу ҳақда UzbMeteo канали хабар бермоқда. 

12-13 декабрь кунлари катта масштабли нам ҳаво оқимлари, республика ҳудудларига бемалол кириб келиши учун вазият юзага келган. Оқимлар ғарб ва шимоли-ғарбдан кириб келаётгани боис, совуқ ва нам ҳаво оқимидир. 13-14 декабрь кунлари республика аҳолисининг катта қисми қиш манзарасига гувоҳ бўлиши мумкин. 14 декабрдан совуқ антициклон таъсири ҳудудларда сезилади. Шимол ҳудудларда ҳаво ҳарорати минимуми кечалари -15 даража совуқгача пасаяди.

Яқин кунларда Россиянинг шимоли, шимоли-ғарби ва шимоли-шарқида арктик совуқ ҳаво оқимлари ривожланиши прогнози берилмоқда. Ўзбекистонда бу декабрь ойи иккинчи ўн кунлиги иккинчи пентада(15-20 декабрь)сида ҳам республикада бироз паст ҳарорат кузатилишига олиб келиши мумкин.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!