Қоронғи режим
Logo
28 сентябрдан 3 октябргача Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади

28 сентябрдан 3 октябргача Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади

Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 28 сентябрдан 3 октябргача «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади. Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, бу йил XIII марта ўтказилаётган Тошкент халқаро кинофестивали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Ипак йўли дурдонаси» номи билан қайта тикланди ва Кинематография агентлиги томонидан жорий йилдан бошлаб ҳар йили мунтазам равишда ўтказилади.

Бу йилги Тошкент халқаро кинофестивали «Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун»  шиори остида ва «Фестиваллар фестивали" форматида ўтказилади.

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Шулардан бири, ёш киноижодкорлар учун «Кино 5 кунда» танлови ишлаб чиқилган бўлиб, унда дунёнинг 22 мамлакатидан келган ёш режиссёрлар «Буюк ипак йўли» мавзусида қисқа метражли фильмларни суратга олишади ҳамда тайёр фильмларни «Янги авлод киноси» фестивали доирасида намойиш қилишади.

Шунингдек, кинофестиваль доирасида  13 та давлатнинг кино кунлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган. 29 сентябрдан бошлаб, мамлакатнинг барча кинотеатрларида фильмлар намойиши бошланади. Ҳар бир мамлакат ўз фильмларини Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари бўйлаб намойиш этади.

 Жаҳон киноси кунларида намойиш қилиш учун ҳозирга қадар 150 та фильм тақдим этилган. Уларнинг асосий қисми ўзбек тилидаги субтитрлар билан кўрсатилади.

Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида Бутунроссия Давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтади. Бундан ташқари, хорижий кинокомпаниялар  билан ҳамкорлик битимлари имзоланиши, Кинематография агентлиги ва Россия кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинган «Барон-2», «Қуёш таъми», «Парининг совғаси» сингари кинофильмлар намойиш қилиниши кутилмоқда.

XIII Тошкент халқаро кинофестивалига чет эл мамлакатларидан 150га яқин машҳур киноижодкорлар ташриф буюради. Улар орасида режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар, халқаро кинофестиваллар, ташкилотлар, дистрибьютор компанияларининг вакиллари ўрин олган. Фестиваль давомида ушбу таниқли режиссёрлар ва актёрлар иштирокида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва брифинглар ташкил этилади.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!