Расмий хабар! Косонсойда 8 нафар фуқаро ҳалок бўлди
Бугун, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:35ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Косонсой» сойидан оқиб келган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, Прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган. Расмий хабарга кўра, ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар ваколатли органлар томонидан тақдим этилади.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда сел натижасида сойда одамлар оқиб кетаётгани тасвирланган видеолар тарқалганди.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!