Айиқ дубайлик шайхнинг Lamborghini’си эшигини узиб ташлади (фото)
Дубай шайхи, инвестор ва суперкарлар коллексионери Ҳумаид Абдулла Албуқаишнинг айиғи эгасига тегишли Lamborghini эшигини тортиб узиб ташлади. Ушбу воқеа акс этган видео билан шайх ўз Instagram саҳифасида бўлишган, деб ёзади «Korrespondent.net»
Роликда нархи 274 миллион долларни ташкил қиладиган Lamborghini Huracan Performante машинасида ўтирган Албуқаиш ташқарида турган айиғига олма узатади. Олмани олмоқчи бўлган айиқ машинанинг ёнига келиб, ичкарига киришга уринади. Унинг вазнини кўтара олмаган эшик машинадан ажралиб кетади. Шайх Instagram саҳифасига ушбу видеони жойлаб, унга «Изоҳсиз» деб ёзиб қўйган. Албуқаишнинг обуначилари сони 1,9 миллион бўлса ҳам, видео 92 минг марта томоша қилинган.
Шайхнинг Instagram’идаги видеолардан келиб чиқиб, унинг уйидаги ҳайвонот боғида айиқдан ташқари, йўлбарс, шеър ва бошқа ҳайвонлар борлигини билиш мумкин.
Кейинроқ Ҳумаид саҳифасига яна бир бошқа видео жойлаган. Унда олмани ейишга уринаётган айиқ ёнида шайхнинг ажралган эшикни ушлаб турганини кўриш мумкин.
Манба: daryo.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!