Қоронғи режим
Logo

ЛеваГолдан «Олтин бутса» бўйича «дубль»

ЛеваГолдан «Олтин бутса» бўйича «дубль»

Ҳозирда «Барселона» шарафини ҳимоя қилаётган «Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовски қаторасига 2-марта евромавсумнинг бош тўпурарига бериладиган «Олтин бутса» совринига эга чиқди. Польшалик голеадор Бундеслига-2021/2022да «Бавария»нинг 34та ўйинида қатнашиб, рақиблар дарвозасини 35 марта нишонга олган ва «Олтин бутса» рейтингида 70 очко (Германия чемпионатидаги 1та голга 2 очко берилади) тўплаганди. Хуллас, Левандовски 9 ноябрь куни ўзига тегишли совринни қабул қилиб олди.

Польшалик янги-эски лауреат бу сафар Франция чемпионатида 28та гол (56 очко) урган Килиан Мбаппе («ПСЖ»)ни ортда қолдирди. Рейтингнинг кейинги поғоналарига Чиро Иммобиле («Лацио») ва Карим Бензема («Реал») жойлашишди. Улар ўтган мавсум тегишлича «А» серия ва Ла Лигада 27тадан гол (54 очко) уришганди. Маълумот учун, мавсум-2020/2021 «Олтин бутса»си ҳам Леваголга насиб этганди. Шу тариқа у ушбу индивидуал сов­рин масаласида «дубл»га эришган 10-футболчи бўлди. «Олтин бутса» борасида рекорд Лионель Мессига тегишли. Аргентиналик юлдуз нақ 6 марта евромавсумни бош тўпу­рар сифатида якунлаган. Криштиану Роналду ҳисобида эса 4та «Олтин бутса» бор.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!