Роберт Левандовскига “Олтин тўп” топширилиши мумкин
“France Football” журнали бош муҳаррири Паскал Феррет нашр 2020 йилги “Олтин тўп” маросимини бекор қилиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқиши ва совринни “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскига топшириши мумкинлигини маълум қилди.
“Биз бу ҳақда ўйлашимиз мумкин, лекин шу билан бирга овоз беришга асосланган “Олтин тўп” тарихини ҳурмат қилишимиз керак. Ўтган йили Левандовски “Олтин тўп”ни қўлга киритганига ишончимиз комил эмас. Чунки овоз бериш бўлмаган. Аммо ўтган йили Левандовскида ажойиб имконият бўларди”, дейди Феррет.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Лионель Месси фаолиятида 7-марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлса, Левандовски иккинчи ўринни эгаллади. Мукофот топширилганидан сўнг, Месси Левага ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлганини таъкидлади:
“Роберт, сен “Олтин тўп”га лойиқсан. Ўтган йили мукофотни олишинг кераклигини барчамиз билиб турибмиз”.
Маълумот учун, Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жан-Пьер Папен “Олтин тўп” обрўсини сақлаб қолиш учун уни Лионель Мессига бермаслик кераклигини айтиб ўтган эди.
Манба: qalampir.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!