Қоронғи режим
Logo

Мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди ва баҳолар ҳақида

Мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди ва баҳолар ҳақида

Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва санитария-эпидемиология талабларга мувофиқ ҳафталик ўқув юкламалар максимал даражада камайтирилди.

Маълум қилинишича, 1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.

2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);
5 — 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
10 — 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.
***

Айтганча,  Ўзбекистонда олий ўқув юртларига киришда мактаб баҳолари ҳисобга олинади 
2023 йилдан бошлаб олий ўқув юртига ўқишга киришда тўпланган балларга мактаб аттестатидан олинган охирги 6 йиллик ўқиш баҳолари қўшилади. Яъни, 6-11-синфлар ёки 6-9-синфлар ва коллежлар 1-2-курсларининг йиллик баҳолари ҳисобга олинади. Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:
▪️86-100% учун – 5 баҳо;
▪️71-85% – 4 баҳо;
▪️56-70% – 3 баҳо;
▪️56% гача – 2 баҳо.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!