Қоронғи режим
Logo
Россияда UzAutoMotors машиналари ёниб кетди

Россияда UzAutoMotors машиналари ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда UzAutoMotors ишлаб чиқарган автомобилларни олиб кетаётган автотрейлер ёнаётгани видеоси тарқалди. 

UzAutoMotors матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа Россиянинг Москва вилоятида содир бўлган.

Ёнғин автомобил ташувчига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган, шундан сўнг аланга автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса натижасида автотрейлер ҳайдовчи жабрланмаган.

Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!