Қоронғи режим
Logo
«Толибон» ҳаракати махсус комиссия тузди

«Толибон» ҳаракати махсус комиссия тузди

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати Кобул хавфсизлигини таъминлаш учун махсус комиссия тузди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Ааmaj News агентлиги маълум қилди.

«Вақтинчалик кабинет раиси ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар бошчилигида пойтахт хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус комиссия тузилди», — дея хабар берган «Толибон» вакили.

Қайд этилишича, комиссия Кобулдаги таҳдидлар, хусусан, қуролли ҳужумлар, ракета ёки экстремистлар томонидан уюштирилиши мумкин бўлган террор ҳужумларининг олдини олиш мақсадида тузилган.

Охирги бир ой мобайнида Кобулга бир нечта ракета ҳужумлари уюштирилди, улар учун жавобгарликни ИШИДнинг Хуросондаги жангарилари ўз зиммасига олган.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!